Шу кунларда Халқаро шахмат федерацияси делегацияси мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди. Дастурга биноан кеча меҳмонлар Самарқанд шаҳрида бўлиб, қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди.
Бугун Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович Ўзбекистонга етиб келади.
Меҳмонларнинг пойтахтимизда бунёд этилаётган “Олимпия шаҳарчаси” ва бошқа муҳим спорт ҳамда маданият масканлари билан танишиши режалаштирилган. Шунингдек, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарлари билан расмий учрашувлар ташкил этилиши кутилмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА