Қозоғистонда югуриш бўйича халқаро марафон ўтказилди. Ушбу халқаро марафонда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган атлетларимиз ҳам шоҳсупага кўтарилди.

Жумладан 21 км. 97,5 м. масофага ўтган ярим марафонда Бахтиёр Ўткиров белгиланган масофани 1 соат 5 дақиқа 29 сонияда учинчи бўлиб босиб ўтди. Азизахон Мирзакбарова 1 соат 20 дақиқа 2 сонияда финиш чизиғига етиб келди.

Шунингдек, 42 км. 195 м. масофани ташкил этувчи марафон баҳсларида ҳамюртимиз Бекзод Байматов 2 соат 22 дақиқа 19 сония натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, мазкур “Turkistan Marathon”да атлетларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза жамғарди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА