Тожикистон Марказий сайлов комиссияси Раиси Бахтиёр Худоёрзода бошчилигидаги делегация сайлов жараёнини кузатиш аснсоида Ўзбекистон МСКда бўлди.
Учрашувда МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев дастлаб Сайлов кодексига киритилган янги нормалар, республикамиз сиёсий ҳаётида юз бераётган муҳим ўзгаришларга тўхталди. Хусусан, қуйи палата депутатлари сайлови аралаш, яъни можаритар ва пропорционал тизим асосида ўтаётгани таъкидланди.
Суҳбат чоғида кузатувчилар миссияси ва қардош халқ вакиллари бу галги муҳим сиёсий тадбир демократик тамойиллар асосида ташкил этилгани, жараён халқаро меъёр ва стандартга тўлақонли мос келиши, қолаверса, фуқаролар сайловнинг асл моҳиятини тушуниб, эмин-эркин овоз бераётгани катта ютуқ эканини эътироф этди.
Мусулмон Зиё, ЎзА