Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида бўлиб ўтган навбатдаги брифингда ҳудудлардаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этаётгани алоҳида қайд этилди.

Таъкидланганидек, бугун соат 17:00 ҳолатига республикамиздаги жами сайловчиларнинг 14 милллион 264 минг 994 нафари ёки 71,52 фоизи овоз беришда иштирок этган.

Шунингдек, брифингда айрим хорижий давлатларда овоз бериш якунлангани, айрим мамлакатлардаги сайлов участкаларида эса овоз бериш давом этаётгани қайд этилди.

М.Комилова,  

А.Алижонов, Ё.Мелибоев,  

ЎзА мухбирлари