Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови бўлиб ўтмоқда.

Сайлов жараёнини халқаро кузатувчилар, халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари бевосита кузатиб бормоқда.

Халқаро кузатувчилардан бири – Германиядаги “Jura One GmbN” немис юридик мактаби асосчиси ва бошқарувчиси Зёрен Абилдгаард Кроль билан суҳбатлашдик.

– Сайловлар – ҳар бир мамлакатинг эртанги кунини ўзгартирадиган муҳим сиёсий жараён. Ўзбекистонда халқ буни яхши тушуниб, сайловда жуда фаол иштирок этади. Мусиқа садолари остида сайлов участкаларига кириб келаётган одамларга қараб, байрам кайфиятини ҳис қилса бўлади. Биздаги сайловларда мана шундай фаоллик етишмайди, тўғриси.

Янги ислоҳотлардан кейинги сайлов мажоритар ва пропорционал асосда ўтказилмоқда. Бу Германия сайлов тизимига жуда ўхшаш жараён. Шу жиҳатдан, сайлов халқаро стандартларга мувофиқ, талабларга жавоб берадиган тарзда ўтмоқда.

Эътироф этиш керакки, Ўзбекистонда депутатликка номзодларнинг қирқ фоизини хотин-қизлар ташкил этиши қонунчиликка кирилгани ва амалда таъминлангани – катта ютуқ.

Бизда ҳам мана шундай тизимни йўлга қўйиш бўйича ҳаракатлар бор, лекин бунга ҳали эришганимиз йўқ.

Норгул Абдураимова,

Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА