Қатарнинг QNA ахборот агентлиги Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Вашингтонда бўлиб ўтаётган Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки йиллик йиғилиши доирасида мазкур араб давлати молия вазири Али бин Аҳмад Ал-Куварий билан учрашганини ёритди.

Муаллиф учрашув чоғида умумий манфаатга оид кенг кўламли мавзулар муҳокама қилингани, айниқса икки мамлакат ўртасидаги мавжуд иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш йўлларини топиш, инвестиция ва савдо йўналишида янги лойиҳалар амалга оширишга жиддий эътибор қаратилганини таъкидлаган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА