Украинада фаол ҳарбий ҳаракат 2 ярим йилдан буён давом этяпти. Бинобарин, энергетика инфратузилмасига ҳужумни ўзаро тўхтатиш урушнинг жиддий босқичини тугатиш йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин.
Президент Владимир Зеленский таъкидлашича, энергия ва навигация эркинлиги ҳақида гап кетганда, ижобий натижага эришиш Россия урушни тугатишга тайёр бўлиши мумкинлигидан дарак беради. Москва ва Киев инфратузилмага ҳужумни тўхтатишга рози бўлиши можаро кескинлашувининг олдини олиш йўлидаги муҳим қадам бўлади.
– Биринчи тинчлик саммити давомида энергия хавфсизлиги бўйича қарор қабул қилиниши мумкинлигини кўрдик, – деди мамлакат етакчиси. – Бошқача айтганда, биз уларнинг энергетика инфратузилмасига ҳужум қилмаяпмиз, улар ҳам. Бу урушнинг қайноқ босқичи тугашига олиб келиши мумкин. Ҳар ҳолда, мен шундай ўйлайман.
Зеленский, шунингдек, Украина Ғарбдаги ҳамкорлар билан суҳбатда ҳозир хавфсизлик кафолати, жумладан НAТО масаласини кўтараётганини ҳам айтди.