Aмерика Қўшма Штатлари Украинага янги ҳарбий ёрдам тўпламини ажратади. Бу миқдор 400 миллион доллар экани, “Укринформ” ёзишича, AҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин томонидан Киевга ташриф чоғида маълум қилинган.
Жо Байден бошчилигида океан орти давлати Украинага ёрдам кўламини кенгайтиришда давом этяпти. Бу галги кўмак ўқ-дори, ҳарбий техника ва қурол учун сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, Остиннинг Киевга эълон қилинмаган ташрифидан кўзланган мақсад келгуси ёрдамни муҳокама қилиш. Табиийки, айни жараён AҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайлови натижасига ҳам боғлиқ бўлади.