Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов Ўзбекистон – Қозоғистон минтақалараро бизнес форумида иштирок этиш учун 21 октябрь куни юртимизга ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Асосий тадбирлар 22 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари раҳбарлари икки давлат ишбилармонлари форумида иштирок этади. Шунингдек, улар икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиши кўзда тутилган.

Қозоғистон Бош вазири Самарқандга ташрифи давомида шаҳардаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар билан ҳам яқиндан танишиши режалаштирилган.