AҚШ Президенти Жо Байден ХAМAС етакчиси Яҳё Синвар ўлдирилишини изоҳларкан, “бу урушни тугатиш вақти келди”, дея таъкидлади журналистлар билан суҳбатда.

– Урушни тугатиш ва гаровга олинганларни уйларига қайтариш вақти келди, – деган у. – Биз бунга тайёрмиз. Ғазода сулҳга эришиш учун қадам ташлаш керак.

Байден AҚШ Давлат котиби Исроилга ташриф буюришини ҳам ошкор қилди. Унинг сўзларига кўра, бир неча кундан кейин Энтони Блинкен яҳудий давлатида ҳамкасблари билан мавжуд вазиятни муҳокама қилади.