Европа Иттифоқи етакчилари Украинани тузилмаа аъзолик йўлида ва ислоҳот ўтказишда қўллаб-қувватлаш ниятини яна бир бор тасдиқлади.

Кеча Брюсселда Украина Президенти Владимир Зеленский иштирокида бўлиб ўтган ЕИ саммити якуни бўйича берилган баёнотда шу ҳақда айтилди.

Учрашувда Украина етакчиси тақдим этган “Ғалаба режаси” тингланди. Давлатлар ҳам йил охиригача Киевга G7 томонидан ажратилган 45 миллиард евронинг 35 миллиардини бериш мажбуриятини тасдиқлади.

Бундан ташқари Украинанинг энергия хавфсизлигини яхшилаш ва ЕИ билан интеграциялашувини кучайтириш бўйича қарор қабул қилинди.

Етакчилар Россиянинг Украина порт инфратузилмаси, хусусан тижорат кемаларига ҳужумини ва “озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланиши”ни қоралади. Халқаро ҳамкорлар билан келишилган ҳолда Украина тикланишини қўллаб-қувватлашга содиқ қолишини билдирди.

Шунингдек, Украинани тиклаш бўйича навбатдаги конференция 2025 йил июль ойида Италияда бўлиб ўтиши эслатилган.