Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими, Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги билан ҳамкорликда тунги рейд тадбирлари олиб борилди.
Ўтказилган рейд тадбири натижасида фуқаролар У.О. ва Б.Б. лар томонидан Нукус шаҳрида жойлашган “Дўстлик” каналидан Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоб”га киритилган 86 дона Орол мўйлабдори (сўзан балиқ), 4 дона оқ амур, 3 дона оқсла, 1 дона лаққа балиғини овлагани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, натижаси бўйича Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисм г-е-ж-бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.