Нукус шаҳридаги IT парк биносида Хитой давлатининг “One Cloud China Tech” IT компаниясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни янги компаниянинг очилиши билан табриклади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларни рақамлаштиришга ва бу ишларга ёшларни кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада олдин бўлмаган имкониятлар яратилиб, ўз навбатида ушбу амалий чора-тадбирлар IT соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.
Янгидан фаолиятини бошлаётган “One Cloud China Tech” IT компаниясининг очилиши ва хитой, инглиз тиллари, IT ўқув курслари ташкил этилиши соҳага қизиқувчи ёшларнинг тажрибали мутахассислардан таълим олиб, ўз касбининг мутахассиси бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.