Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Тахтакўпир тумани бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Жумладан, фуқаро Э.С. фуқаро Д.Б.ни “U.T.” акциядорлик жамиятига қарашли Хўжайли туманида жойлашган компрессор станциясига ишга киритиб қўйиши эвазига 3 минг АҚШ долларини, фуқаролар И.А. ва К.Б. фуқаро З.О.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қорақалпоқ давлат университетига ишга киритиб қўйиши эвазига 1 минг 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.