Украина Президенти Владимир Зеленский AҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп билан суҳбатда Украина НAТОга аъзо бўлиши зарурлигини муҳокама қилган ва Киев ядро қуролидан воз кечганини эслатган.
Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган Европа кенгаши йиғилишидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида айтилган, деб ёзди “Европейская правда” нашри.
Қўшимча қилинишича, НAТОга аъзо давлатлар бугун уруш ҳолатида эмас, шу сабабли Украина ядро қуролини эмас, НAТОни танлайди. Шунингдек, шериклар “Ғалаба режаси”ни қўллаб-қувватламаса, бу хато “Россия учун имтиёз бериши” мумкин.
Етакчи сўзларига кўра, Европа Иттифоқи саммитида 18 давлат раҳбари ушбу ҳужжат ҳақида фикр билдирган ва кўпчилик режани маъқуллаган.
Дарвоқе, Украина Шимолий Aтлантика тузилмасига таклиф олмасдан ҳам иккинчи тинчлик саммитига тайёргарлик кўришини маълум қилган.