Франция Президенти Эммануэль Макрон Исроилнинг Париждаги элчисини ТИВда бўлиб ўтган Вазирлар ёпиқ кенгаши йиғилишига чақириб, Бош вазир Биньямин Нетаньяху мамлакати БМТ ихтиёри асосида вужудга келганини эсидан чиқармасин, деди. Бу ҳақда “Parisien” нашри учрашув иштирокчиларига таяниб ёзган.
“Жаноб Нетаньяху ўз давлати БМТ хулосаси билан яралганини унутмаслиги керак ва шу боис у ташкилот қарорларига амал қилиши керак”, деган Макрон сешанба куни БМТ Бош Ассамблеясининг 1947 йилдаги мустақил Фаластин араб ва яҳудий давлатларини яратиш учун берилган овозларни қўллаб-қувватлаш зарурлигига ишора қилиб.
Бу икки давлат ўртасидаги кескинлик Макрон Исроилга қурол-яроқ етказиб беришни тўхтатишга чақиргандан кейин бошланди. Француз етакчиси “ушбу қадам минтақадаги вазиятни тартибга солишнинг устувор йўналиши” деган ва ҳамкасбининг кескин танқидига сабаб бўлган.
Макрон БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари сафида 700 нафар француз аскари хизмат қилаётганини эслатиб, Исроилнинг ушбу позицияларга ҳужумини “мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган” ҳаракат сифатида баҳолади ва Франция тинчликпарвар кучларга қарши ҳужумларга “энди тоқат қилмаслиги”ни қўшимча қилди.