Дунё хабарлари қисқа сатрларда

282

КХДР Жанубий Корея билан барча йўлларни ёпади

КХДР армияси бош штаби 9 октябрдан бошлаб мамлакатни “асосий душман” – Жанубий Корея билан боғловчи барча автомобиль ва темир йўллар тўсиб қўйилиши ҳамда мудофаа истеҳкомлари мустаҳкамланишини маълум қилди. Тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида ушбу қарордан Америка қўшинлари ҳам хабардор қилинди, дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) томонидан эълон қилинган Бош штаб баёнотида.

КНДР прервет все дороги с Южной Кореей - РИА Новости, 09.10.2024

Таъкидланишича, “Душман кучларининг қарши таҳдиди тобора кучайиб, ярим оролдаги вазиятни башорат қилиб бўлмайдиган ҳолатга келтирмоқда.  Жанубий Корея ҳудудида доимий равишда амалга оширилаётган тажовузкор ҳарбий машқлар эса чегарадан чиқиб кетмоқда”.

Япония ҳукумати парламент тарқатишини тасдиқлади

Премьер-министр Японии подписал решение о роспуске нижней палаты парламента | Новости мира | Известия | 09.10.2024

Япония ҳукумати бугунги навбатдан ташқари йиғилишида парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Киодо” агентлиги ёзган.

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг барча аъзолари томонидан имзоланди. Кейинроқ парламентда Бош вазир Сигэру Исиба ва мухолиф партиялар раҳбарлари ўртасида мунозара ўтказилиши кутилмоқда. Исиба 1 октябрда энг юқори лавозимни эгаллади ва шу куниёқ янги ҳукумат тузди.

Ғарб АҚШ сайловидан кейин Украинанинг Россия ҳудудига

чуқур зарба беришига рози бўлиши мумкин

Здание Верховной рады Украины — Википедия

Ғарб Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудига чуқур зарбалар бериш учун қўйилган чекловларни олиб ташлайди, бироқ бу масала АҚШда бўладиган  президентлик сайловигача кечиктирилади. Кеча Олий Рада Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси раиси Егор Чернёв шу мазмунда баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, айни қарор Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича “Рамштайн” алоқа гуруҳи 12 октябрь куни ўтказадиган йиғилишда эълон қилиниши мумкин.

Шу куни эрталаб Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина узоқ масофага учувчи ракеталарни ишлатиш учун Ғарбдан рухсат олгани маълум бўлгач, Россиянинг жавоб чоралари дарҳол кучга киришини билдирди.

Стубб Россия Финляндия ва НАТО учун таҳдидлигини айтди

Экс-премьер Финляндии Александр Стубб может принять участие в президентских выборах | За рубежом | ERR

Финляндия Президенти Александр Стубб Россия ўз мамлакати ва НАТО учун таҳдид эканини таъкидлади.

“Россия Иттифоқ ва Финляндия учун тўғридан-тўғри ва энг жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда”, деди у НАТО Бош котиби Марк Рютте билан Брюсселда ўтказилган қўшма матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Финляндия НАТОга 2023 йил 4-апрелда қўшилди.

Болгарияда археологлар “хоббитлар даҳасини” топди

Археологические раскопки в Болгарии

Болгария жанубидаги Каржали вилоятида археологлар қазишма чоғида “хоббитлар даҳасини” топди, дея хабар тарқатди мамлакат миллий радиоси.

Изланиш қадимги Фракия шаҳри Перперикон ҳудудида олиб борилмоқда. Топилмалар XIII-XIV асрларга тегишли бўлиб, мажмуа худди “Узуклар ҳукмдори” фильмидаги хоббитлар шаҳрига ўхшайди.

Қадимшунослар таъкидлашича, бу жойда камбағал тоифа яшаган. Ўша пайт маҳаллий аҳоли тахминан 5 минг кишини ташкил этган. Перперикон Византия империясининг муҳим маркази ҳисобланган.

Собиқ Бош вазир Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилишга чақирди

Биография Нафтали Беннета - РИА Новости, 13.06.2021

Исроил собиқ Бош вазири Нафтали Беннет Яқин Шарқдаги ҳозирги вазиятда Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бериш учун тарихий шароит юзага келганига ишонмоқда.

– Эроннинг ядровий иншоотлари ва айни йўналишдаги режимига зарба бериш вақти келди, – деб ёзди сиёсатчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Бу мамлакат ядровий давлатга айланишининг олдини олиш учун сўнгги ва шу билан бирга, эҳтимол, бир авлод учун бир марта пайдо бўладиган имконият. ХАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” тузилмаси вақтинча ҳамда жиддий тарзда заифлашди.

Зеленский можарога барҳам бериш бўйича ёндашувини ўзгартириши мумкин

Зеленского призвали готовиться к худшему из-за ситуации на фронте - РИА Новости, 06.10.2024

Киев иттифоқчилари Владимир Зеленскийнинг Украинадаги можарога барҳам бериш шартлари бўйича ёндашуви юмшаши мумкин, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда  “Блумберг” агентлиги НАТОга яқин номаълум манбаларга таяниб ёзган.
– Иттифоқчилар пайқаяпти, – дейилган хабарда. – Зеленский, эҳтимол, Россия билан можарони тугатиш йўлини излаб, янада мослашувчан ёндашувга тайёрланмоқда.

2023 йил сайёрамиздаги дарёлар учун сўнгги ўттиз йилда энг қуруқ келди

World heading towards new temperature records UN weather watchdog WMO warns/RadianceMediaGroup

Жаҳон Метеорология ташкилоти (WМО)нинг янги ҳисоботида 2023 йил дунё дарёлари учун охирги ўттиз йилдан кўпроқ вақт давомидаги энг қурғоқчил мавсум бўлгани, сув ресурсларининг жиддий тақчиллиги кузатилгани таъкидланган. Бу маълумот “БМТ янгиликлари” сайтида келитирилган.
Охирги беш йил дарёларга омборлардан сув келиши камайган, дарёлардаги оқим ҳам меъёрдан паст бўлган. Натижада қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фойдаланиш учун мўлжалланган сув ҳажми камайган.

Ҳозир 3,6 миллиард киши учун ойлик сув таъминоти чекланган. 2050 йилга келиб 5 миллиард одам шундай аҳволга дуч келиши мумкин.

“Дунёдаги сув ҳолати” ҳисоботида айтилишича, музликлар сўнгги ярим асрда 600 гигатоннадан кўп сув йўқотган. Икки йилдан буён ер юзининг барча минтақаларида муз эриши кузатиляпти.

С.Раҳимов, ЎзА