Бу ҳақда Халқаро волейбол федерацияси президенти Ари Граса Ўзбекистонга ташрифи давомида эълон қилди.
Айтиш лозим, ушбу ёш тоифасидаги сўнгги жаҳон чемпионати 2023 йил Аргентинанинг Сан-Хуан шаҳрида ташкил этилган эди.
Франция терма жамоасининг ғалабаси билан якунланган мазкур чемпионатда французлар финалда Эрон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган.
Жаҳон чемпионатининг бронза медали ўшанда АҚШни 3:1 ҳисобида енгган Корея Республикасига насиб қилган.
Т.Рўзиев, ЎзА