Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қарзларини вақтида тўламаган фуқароларни қидириб топиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими иш юритувида бўлган, қарздор “XOJA SALI” фермер хўжалигидан фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан акциядорлик-тижорат “АГРОБАНК”нинг Хўжайли филиали фойдасига 436,2 миллион сўм, давлат фойдасига 25,8 миллион сўм ундириш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг номида “KAIYI X3 PRO EV SUV VERSION KAIYI 1” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланди. Ушбу автотранспорт воситаси қарздор жойлашган манзилда йўқлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирида қарздорга тегишли автомашина Нукус шаҳрига кириш постида ушланди ва жарима майдончасига қўйилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.