Ўтган йили 1 минг 600 та объект қурилиши рўйхатдан ўтказилмасдан бошланган бўлса, йил бошидан 2 минг 200 тага етган.

Бундан ташқари, қурилиш объектлари тоифасига қараб ойига камида 2-4 марта назоратдан ўтказилиши зарур. Лекин 8 ой ичида 1 минг 150 та объектга инспектор бир марта борган.

Оқибатда жойларда пала-партиш қурилиш кўпайиб, аҳоли эътирозига сабаб бўлаяпти.

Қурилиш вазирлиги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, Бош прокуратурага қурилишда бюрократик тўсиқлар ва коррупцияга қарши курашиш ишларини кучайтириш топширилди.

ЎзА