Мамлакат нашрлари ёзишича, Конституциявий суд Пленуми мажлисида Марказий сайлов комиссияси баённомаси кўриб чиқилган.
Конституциявий суд раиси Фарҳод Абдуллаев эълон қилган сайловнинг умумий якуни тўғрисидаги қарорга кўра, 1 сентябрь куни бўлиб ўтган Миллий Мажлисга навбатдан ташқари сайлов натижаси расман тасдиқланди.
Қайд этиш керак, парламентдаги 125 ўрин учун 990 номзод кураш олиб борди. Сайловда Президент Илҳом Алиев бошчилигидаги ҳукмрон “Янги Озарбайжон” партияси Миллий Мажлисда 68 ўринни қўлга киритди. Шунингдек, 44 нафар мустақил номзод ҳам парламентга сайланган.