Европарламент Aвстрия, Чехия, Германия, Венгрия, Польша, Руминия ва Словакиядаги ҳалокатли сув тошқинлари бўйича резолюцияни қабул қилди, дея хабар бермоқда “Kazinform” ахборот агентлиги.
Европарламент аъзолари ЕИнинг фуқаролик ҳимояси механизми сўнгги пайтларда бюджети қисқартирилганидан норозилигини билдирмоқда.
Европарламент депутатлари Европа Иттифоқининг навбатдаги кўп йиллик бюджетини ҳисобга олган ҳолда тайёргарликни кучайтириш ва салоҳиятни ошириш учун молиялаштиришни кенгайтиришга чақирмоқда.
Қарорда қайд этилишича, сўнгги 30 йил ичида сув тошқинлари 5,5 миллион кишига зарар етказган, 3 минг киши ҳалок бўлган ва 170 миллиард евродан ортиқ иқтисодий зарар келтирган.
Европарламент депутатлари Европа Иттифоқи ва бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари, жумладан, йирик сув тошқини, иссиқлик тўлқинлари ва ўрмон ёнғинларининг кучайиши ва частотаси ортиб бораётганидан чуқур хавотирда.
Узоқ муддатда резолюция Европа Иттифоқини минтақавий ва маҳаллий барқарорликка инвестицияларни оширишга чақиради. Келгусида Европа Иттифоқининг бирлашув сиёсати иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашишга янада кўпроқ йўналтирилишини талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, кучли ёмғир Марказий Европада сув тошқинларига сабаб бўлганди.
Айниқса, кучли ёмғир Польшанинг бир қанча ҳудудларидайирик сув тошқинларини юзага келтирди. Биргина Польша жануби-ғарбидаги Клодзко туманида 1600 киши табиий офат сабаб эвакуация қилинган.
Шунингдек, Руминия, Aвстрия ва Чехияда ҳам сув тошқини қурбонлари ҳақида хабарлар мавжуд.