Дунё хабарлари қисқа сатрларда

287

АҚШ Зеленскийнинг тинчлик режаси БМТда муҳокама қилинишига ваъда берди

Қўшма Штатлар Владимир Зеленскийнинг Украинадаги инқирозни ҳал қилиш бўйича “тинчлик режаси” билан танишди ва ҳужжат иш бериши мумкинлигига ишонч ҳосил қилди. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд шундай деди:

США намерены продвигать «мирный план» Зеленского в ООН | Радио 1

– Президент Зеленскийнинг тинчлик режасини кўрдик, бу ҳужжат ишлай оладиган стратегия ва режани белгилаб беради, деб ҳисоблаймиз. Бу ерда ҳозир бўладиган барча давлатлар раҳбарлари, вакиллари билан ҳамкорлик қилиб, дастурни қандай ривожлантириш мумкинлигини кўриб чиқишимиз керак.

Нью-Йоркда ўтаётган юқори даражадаги ҳафталикда Томас-Гринфилд матбуот анжумани ўтказиб, “умид қиламанки, бу йўналишда бироз олдинга силжишимиз мумкин”, деган.

Аввалроқ Зеленский журналистлар билан суҳбатда Украинанинг “ғалабаси” учун режа тайёрлагани ва тўрт асосий йўналиш орасида “Россияни урушни дипломатик йўл билан тугатишга мажбурлайдиган кучли пакет ҳам” борлигини айтган.

“РИА Новости” агентлиги ёзишича, ўз навбатида, РФ Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Киев режими моҳиятини билиши, махсус ҳарбий амалиёт давом этиши ва мамлакат ўз мақсадларига эришишини таъкидлаган.

Чехия сув тошқини етказган зарарни баҳолади

Каким было сильнейшее наводнение 2002 года в Праге: фото и видео - vinegret

Чехия молия вазири Збинек Станюра журналистларга маълум қилишича, республикада давом этаётган кенг миқёсли сув тошқини туфайли кўрилган зарар 100 миллиард крон (4,4 миллиард доллар)га етиши мумкин.
– Аввалги йирик тошқинлар тажрибасидан келиб чиқиб, асосий инфратузилмани реконструкция қилишда давлат бюджети иштироки тахминан 25 фоиз бўлишини айтиш мумкин, – деди мулозим. – 100 миллиард кронлик умумий кўрсаткич ҳақиқатдан унча узоқ эмас.

Нью-Йорк каламушларга қарши уруш эълон қилди

крысы маршируют по городскому тротуару против здания, картинка крыс в нью  йорке, Нью Йорк, новый поверпойнт фон картинки и Фото для бесплатной  загрузки

Нью-Йоркда кемирувчиларга қарши кураш бўйича мутахассислар миллий конференцияси бошланди. Шаҳар масъуллари айтишича, бунга шаҳарда пайдо бўлган каламуш билан боғлиқ касаллик сабаб.

Ҳокимиятнинг зараркунандаларга қарши курашда эришилган натижа ижобий ўсиш суръатига эгалиги ҳақидаги баёнотига қарамай, ҳамон кемирувчиларни ахлат қутилари ёнида, марказда ва ҳатто метрода учратиш мумкин. Масалан, Манхеттенда БМТ қароргоҳига яқин жойда каламушлар кезиб юради.

Икки кун давом этадиган “Шаҳар каламушларини назорат қилиш миллий саммити”да мэр Эрик Адамс конференция зараркунандалар муаммосини ҳал қилишга ёрдам беришига ишонч билдирди.

Маск янги “Neuralink” визуал импланти билан таништирди

Маск объяснил перенос штаб-квартиры X из Калифорнии - РИА Новости,  18.09.2024

Америкалик миллиардер Илон Маск таъкидлашича, “Neuralink” визуал импланти туғма кўзи ожиз одамга ҳам кўриш имконини беради ва келажакда инсонга таниш бўлмаган спектрларни ҳам қамраб олади.

– “Blindsight” қурилмаси икки кўзини йўқотган, кўрувчи толалардан маҳрум кишилар кўзига ҳам нур беради, – деб ёзган Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Агар қобиқ бузилмаган бўлса, туғма кўрлар ҳам ойдинликдан баҳра олиши мумкин.

Миллиардернинг сўзларига кўра, дастлаб тасвир сифати “Atari” ўйин платформаси графикаси каби паст бўлади, келажакда эса кашфиёт инфрақизил ва ультрабинафша спектрда кўриш, радар тўлқин узунлигини суратга олиш имконини беради.

Маълумотга кўра, имплант АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика санитар назорати (FDA) фаолиятида инқилобий ишланма сифтида тасдиқланган.
Аввалроқ Илон Маск “Neuralink” мия импланти ҳам вақти келиб одамлар ишлатадиган одатий матоҳга айланишини таъкидлаганди.

Немис сайёҳи Канар оролларида акула ҳужумидан ҳалок бўлди

На Канарских островах при нападении акулы погибла туристка из Германии -  РИА Новости, 17.09.2024

Канар оролларида Германиядан келган сайёҳ акула ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзди “Bild” нашри.

Испания қутқарув хизматига таяниб тарқатилган хабарда Гран ороли жанубида акула 30 ёшли аёлга ҳужум қилган. Натижада сайёҳ оёғидан айрилган. Жабрланувчи кейинроқ қутқарув вертолётида вафот этган.

Испанияда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган

беш нафар полициячи қўлга олинди

В Испании задержали пять полицейских по делу о наркоторговле, сообщили СМИ  - РИА Новости, 17.09.2024

Испания миллий полицияси гиёҳванд моддалар савдоси бўйича кенг кўламли тергов жараёнини бошлади. Бу ишга юзлаб полициячилар жалб қилиниб, 30 дан зиёд одам ҳибсга олинди.

ABC газетаси ахборотида ёзилишича, ушланганлар орасида беш нафар маҳаллий полиция ходими ҳам бор. Терговчиларнинг алоҳида диққат марказидан жой олган ушбу мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар ўта махфий сақланмоқда.

Столтенберг: Россияга чуқур зарба бериш “қизил чизиқ”дан ўтиш эмас!

СМИ: Столтенберг станет новым председателем Мюнхенской конференции |  Report.az

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг “Times” газетасига берган интервьюсида Киевга Россия ҳудуди бўйлаб чуқур зарба беришга рухсат этиш вазиятни кескинлаштирадиган қизил чизиқ эмаслигини айтди.

У Киевга узоқ масофали ракетадан фойдаланишга рухсат беришни маъқуллаган Буюк Британия ва Францияни қўллаб-қувватлади. Украинанинг бундай аслаҳалардан фойдаланиши Шимолий Атлантика иттифоқини Россия билан зиддиятга тортмаслигини ҳам таъкидлади.

С.Раҳимов,

ЎзА