Мамлакатимизнинг кун чиқар юртдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония парламенти Вакиллар палатаси депутати Ясутака Накасоне, ҳукмрон Либерал-демократик партия Ёшлар бюроси директори Такако Сузуки ҳамда Ўзбекистон билан дўстлик лигаси ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Хажиме Сасаки билан учрашди.
Мулоқот давомида ўзаро муносабатнинг жорий ҳолати ва алоқаларни янада ривожлантириш истиқболи кўриб чиқилди, парламентлар ўртасида шериклик кўламини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Хусусан, парламентлараро ҳамкорлик устувор йўналишлардан бири экани таъкидланди. Биргаликдаги кўп қиррали саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришда парламентлар имкониятидан кенг ва самарали фойдаланиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА