Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.

Бугун «Марказий Осиё – Германия» саммити доирасида ўтказилган тадбирларда Президентимиз минтақа мамлакатлари ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ва амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.