Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ахборот агентликлари иттифоқи UNA-OIC бош директори Муҳаммад бин Абд Раббо Ал-Ямий Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги бош директори Андрей Кондрашов билан учрашди.

Мулоқот давомида томонлар имзолаган меморандум доирасида ТАСС ва Иттифоқ ўртасидаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди. Бу Иттифоққа аъзо давлатлар ахборот агентликлари ва Россия оммавий ахборот воситалари ўртасида янгилик алмашинувини кучайтириш, шунингдек турли ўқув дастурлари ташкил этиш имконини беради.

Айни кунларда UNA-OIC БРИКС гуруҳидаги мамлакатлар етакчи медиа ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек тузилма билан шерикликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирган давлатлар ОАВ фаол иштирокида бўлиб ўтаётган “БРИКС Медиа саммити”да қатнашяпти.

Кўп қутбли дунё бўйлаб барқарорликни таъминлашда БРИКС медиа ҳамжамиятининг роли, шунингдек аъзо мамлакатлар ахборот ҳамкорлигининг технологик жиҳатлари муҳокамасига бағишланган анжуманда жаноб Ал-Ямий ушбу саммит маданий ва ОАВга дахлдор плюрализмни тарғиб қилиш учун юқори даражали майдон эканини таъкидлади. Иттифоқ халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга интилишда содиқлигини таъкидлаб, “Спутник” ахборот агентлиги ва радиоси, “Russia Today” (RT) каби йирик медиа институтлари билан келишув имзолади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА