Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц 15 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд шаҳри аэропортида Германия Ҳукумати раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Хўжаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Саммитнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар ва икки мамлакат етакчиларининг ишбилармонлар билан учрашуви ўтказилиши, шунингдек, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш кўзда тутилган.

И.АВВАЛБОЕВ,

О.МИРСОАТОВ(фото),

ЎзА