АҚШ ва Британия дипломатияси раҳбарлари Украинага боряпти

225

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми бугун Киевга келиши маълум бўлди.

Давлат департаменти сайтида берилган хабарга кўра, дипломатлар Президент Владимир Зеленский ва “ҳукуматнинг юқори мартабали бир неча амалдори” билан учрашиши режалаштирилган.

“Анадолу” ёзишича, томонлар “Россия тажовузи”дан ҳимоя қилиш учун мамлакатни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш, шунингдек “узоқ муддатли истиқболда Украинанинг ҳарбий, иқтисодий ва демократик фаровонлигини таъминлаш йўллари”ни муҳокама қилади.