Владимир Зеленский Украина бўйича йўл харитаси устида ишлаётгани, ушбу ҳужжатни АҚШ Президенти, номзодлар ҳамда “Катта еттилик” етакчиларига тақдим этмоқчилигини маълум қилди. У ўтган жума куни Черноббьо шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодий анжуманда иштирок этиб, режа ноябрда тайёр бўлишини таъкидлаган.
– Мен ҳужжатни Президент Жо Байден, номзодлар Трамп ва Харрис ҳамда G7 етакчиларига тақдим этаман, чунки ушбу масала бўйича уларнинг фикрларини билмоқчиман, – дея баёнот берди Украина етакчиси Италияда чиқадиган “Repubblica” газетасига берган интервьюсида.
Режа тафсилоти ҳақида гапирилмаган. Нашр бу ерда гап Ғарб етакчилари Украинани ҳимоя қилишда фаоллашиши зарурлиги, бу ўт очишни тўхтатишни кафолатлаши ва Россия билан музокара бошлаш имконини бериши кераклиги ҳақида бораётганини қўшимча қилган.