Ўзбекистон ва Жанубий Корея: узоқ йиллик ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилган
576

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентларининг сиёсий иродаси туфайли икки давлатнинг узоқ йиллик ҳамкорлиги стратегик шериклик даражасига кўтарилди.
Бу Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Корeя Рeспубликасининг Халқаро ҳамкорлик агeнтлиги президенти Чанг Вон Сам бошчилигидаги делегация учрашувида эътироф этилди.

Ўзаро муносабатларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишида Корeя Рeспубликаси Халқаро ҳамкорлик агeнтлигининг ўрни алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.
Мулоқот давомида истиқболда ҳам таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида, сув ресурсларини бошқариш ҳамда инвестицияларни жалб этишга қаратилган дастурларни давом эттириш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, парламент фаолиятида ахборотлаштириш тизимини янада ривожлантириш мақсадида агентлик билан ҳамкорлик баённомаси имзоланди.
Н.Абдураимова,
ЎзА