“Яшил энергия” МЧЖ ва Хитойнинг “Shandong Hi-Speed Co Ltd” компанияси ўртасида учрашув ўтказилди.
Унда “Яшил энергия” компанияси томонидан юртимиздаги бир қатор ижтимоий соҳа объектларига қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда уларнинг самарадорлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.
Музокара чоғида хорижий компания вакиллари Ўзбекистонда “яшил” энергетикани жадал жорий этиш борасида йирик лойиҳалар олиб борилаётгани ва бу борада бир нечта хитой компаниялари ҳам фаол иштирок этаётганини таъкидлади.
Қайд этилганидек, Хитой компанияси республикамиз ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларида умумий қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатишга қизиқиш билдирмоқда.
Томонлар учрашув сўнггида мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида келишиб олди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА