ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида “Сайлов ва ёшлар” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда республикадаги бешта сиёсий партия кенгашларининг масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қошидаги Ёшлар парламенти аъзолари ва ташаббускор йигит-қизлар иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жараёнда ҳар бир сиёсий партиянинг ўрни ва ўз олдига қўйган муҳим вазифалари, улар томонидан тақдим этилаётган сайловолди дастурлар, шунингдек, ёшларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқлари тўғрисида кенг маълумот берилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА