Францияда ўтаётган «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинларининг эркаклар ва аёллар ўртасида С13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулда сузиш баҳсларининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Муслима Одилова 1:05.43 натижа қайд этди ҳамда бронза медали билан тақдирланди. Ушбу йўналишда яна бир вакилимиз Шоҳсанам Тошпўлатова маррага саккизинчи бўлиб етиб келди. Эркаклар ўртасидаги мазкур масофадаги беллашувларда ҳамюртларимиз Музаффар Турсунхўжаев 5, Кирилл Панков эса 6-бўлиб маррага етиб келди.

Шу тариқа, Паралимпия ўйинларининг илк кунида делегациямиз ҳисобига битта бронза медали қўшилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА