ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги 1-спорт мактабида соғломлаштириш тадбири ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 16 июндаги “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган спорт беллашувида шаҳардаги барча маҳаллалардан 30 ёшдан 70 ёшгача бўлган, жами 200 нафардан зиёд эркак ва аёл иштирок этди.
Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Иштирокчилар белгиланган масофага югуриш, турган жойидан узунликка сакраш, теннис тўпини улоқтириш, гимнастика ўриндиғидан оёқ тиззаларини букмай олдинга эгилиш, баскетбол тўрига тўпни тушириш каби бир нечта шартларни бажарди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА