Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Париж Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви давом этмоқда.

–Эсингизда бўлса, биз Токио олимпиадасидан сўнг кейинги сафар, албатта, жаҳонда кучли ўн бешталикка кирамиз, деб ният қилган эдик.

Лекин фақат ниятнинг ўзи билан чекланмасдан, аввало, бу масалага бўлган қарашимизни ўзгартириб, уч йил давомида қаттиқ ва тинимсиз меҳнат қилдик, спортчиларимиз учун барча шароитларни яратиб, ана шундай юксак марраларни забт этдик, – деди Президент нутқининг давомида.

Тўрт йилда бир марта ўтадиган бундай йирик халқаро мусобақада дунёдаги ҳар бир мамлакатнинг спорт соҳасига бераётган эътибори, миллат ва халқнинг жисмоний ва маънавий салоҳияти яққол намоён бўлади.

Бундай улкан аренада энг кучли ва моҳир атлетлар, зўрларнинг зўри иштирок этади.

ЎзА