Илм-фан янгиликлари

552

Соҳил электр билан ҳимоя қилинади

Сув оқими қирғоқ бўйини вайрон қилиши сезиларли молиявий зарар келтириши мумкин. АҚШ Шимоли-ғарбий университети олимлари мазкур муаммо ноодатий ёндашиб, электр энергияси ёрдамида қумни мустаҳкамлаш таклифини билдиришди. Тадқиқотчилар моллюска ва мидиядан илҳомланганини тан олишган. Маълумки, денгиз жониворлари сувда эриган минераллар ёрдамида қобиқ ясайди. Олимлар соҳилни мустаҳкамлаш учун шундай усул қўллашга қарор қилишди.

Пляжи научились защищать с помощью электричества - Hi-Tech Mail

Мутахассислар тажриба ўтказиб, кучсиз электр токи билан қум тузилишини бир зумда ўзгартиришга эришдилар. Денгиз суви таркибида жуда кўп ион, эриган минералга 2-3 вольт ток юборилса, кимёвий реакция юз беради. Масалан, қаттиқ кальций карбонат, кучланиш 4 Вга етса, магний гидроксиди ва гидромагнезит ҳосил бўлади. Бундай материал тошда учрайди. Минерал қум заррасини бир-бирига ёпиштириб, қаттиқ ва бардошли қилади.

Робот ит чумолига қарши курашади

Ученые обучили робопса бороться с муравьями: что известно - Hi-Tech Mail

– Хитой ва Бразилия олимлари ноодатий бир вазифани бажаришда итга ўхшаш роботдан фойдаланмоқда, – дейди Бразилиянинг Гояс давлат университети тадқиқотчиси Эдуардо Фокс. – Қурилма махсус дастурий таъминот ва сунъий интеллект тизими билан жиҳозланган бўлиб, хавфли, босқинчи олов-чумоли уясини қидиради. “Tech Xplore” компанияси дала шароитида “Xiaomi” яратган “CyberDog” роботини ишлатяпти. Темир ит одамга қараганда уч баробар кўп уя топган. “Ўқитилмаган одам учун далада оловли чумоли уясини аниқлаш қийин. Кенг майдон қидириш иссиқ қуёш остида кўп вақт олади ва кишини зериктиради. Робот махсус ўқитилган одам ёрдамига муҳтож бўлмасдан, автоматик равишда уяни аниқлайди. Бундан ташқари юқори ҳарорат шароитида, ҳар қандай шароитда ишлай олади.

Қизил олов-чумоли энг хавфли ҳашарот ҳисобланади. Бу тур ўзидаги кучли заҳри билан қорин бўшлиғининг орқа қисмидаги безни чақади. Инсон кучли оғриқ сезадиган, аллергик реакцияга учрайдиган айни ҳолат ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Африкада дунёдаги энг йирик олмос топилди

В Африке добыли один из крупнейших алмазов в мире - Hi-Tech Mail

Канаданинг “Lucara” компанияси Африка жанубидаги Ботсвана давлати ҳудудида жуда катта олмос бўлагини қазиб олди. Оғирлиги 2492 карат – 498,4 грамм бу қимматбаҳо топилма инсон кафтига сиғмайди. Кон рентген нури ёрдамида текширилган.

Таъкидланишича, ушбу мамлакат қиймати бўйича энг йирик олмос ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Илгари Карове конида 1758 ва 1109 карат келадиган тошлар топилган. Биринчиси заргарлик буюми хусусиятига эга бўлмаган, иккинчиси 2017 йил сентябрда 53 миллион долларга сотилган.

Бу галги қазилма модда тарихдаги иккинчи йирик олмос ҳисобланади. Рекорд эса 1905 йил Жанубий Африкада топилган “Африка юлдузи”га тегишли.

Қирғизистонда динозаврнинг ноёб тури топилди

В Кыргызстане нашли новый вид хищных динозавров

Яқинда “Zoological Journal of the Linnean Society” журналида халқаро олимлар гуруҳи Қирғизистонда динозаврнинг янги турини топгани ҳақида мақола чоп этилди. Кашфиёт Мюнхен палеонтология музейи мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаган маҳаллий олимлар томонидан амалга оширилган.

Қирғизистон ғарбида, Тошкўмир шаҳри яқинида топилган динозаврга “Alpkarakush kyrgyzicus” номи берилди. Бу атама “Манас” достонидаги афсонавий қуш Алпқорақушга ишора.

Олимлар таъкидлашича, Юра даври йирик йиртқичлари Марказий Европа ва Шарқий Осиё ўртасидаги ҳудудларда аввал топилмаган. “Alpkarakush kyrgyzicus” Қирғизистонда топилган биринчи теропод, йўқолиб кетган улкан ҳайвонлар гуруҳи вакили экан. Қолдиқлар илк бор 2006 йил топилган. Кейинги 17 йил давомида олиб борилган қазув жараёнида бош суяги, умуртқа, олд ва орқа оёқ-қўл бўлаклари чиққан.

Узунлиги 9 метрга етадиган динозаврнинг бу янги тури метриакантозавр зотига мансублиги айтилган.

АҚШда интернет тарқатадиган дирижабль синовдан ўтказилди

В США протестировали дирижабль для раздачи интернета - Hi-Tech Mail

АҚШда синовдан ўтказилган “Sceye HAPS” номли ноёб учар аппарат узоқ ҳудудга интернет етказиб беради. Ғайриоддий дирижаблга ўхшаш, узунлиги 65 метр мазкур қурилма 19,8 минг метр баландликка кўтарилиши мумкин. Қуёш батареялари ўрнатилган дирижабль алоқа муаммоси мавжуд ҳудудларга кенг чизиқли Интернетни таъминлаб беришдан ташқари, иқлим ҳолатини кузатади, атроф-муҳитдан маълумот тўплай олади. Қолаверса, ўрмон ёнғини каби турли табиий офатлардан огоҳ этади. “Sceye HAPS” 15 август куни соат 07:36 да АҚШ Нью-Мексико штатида осмонга учирилиб, 18,6 минг метрга кўтарилди ва ҳавода бир кундан кўп турди.

Агар синов яхши натижа берса, кашфиёт 2025 йилдаёқ тижорий усулда фойдаланишга топширилиши мумкин.

Тирноқ бўяш – соғлиқ учун зарар

Ученые: крашеные ногти могут вредить здоровью - Hi-Tech Mail

Маълумки, тирноқ бўяш дунё бўйлаб кенг оммалашган. Бу амал инсон танасига зарар етказиши мумкинми? Шимолий Каролина дерматологлари фикрича, бу кўплаб омилларга боғлиқ. Асосий муаммо уч усул билан боғлиқ: қопламани олиб ташлаш учун ацентондан фойдаланиш, формалдегидли анъанавий лак ва жел маникюраси. Анъанавий тирноқ лаки таркибида терини безовта қиладиган, аллергия келтириб чиқарадиган толуол, формальдегид ва формальдегид-релизер бор. Салбий таъсирдан қутулиш учун ушбу моддаларсиз брендларни танлашга тўғри келади. Афсуски, бу осон эмас. Масалан, 2019 йил ўтказилган тадқиқот “формальдегидсиз”лиги кўрсатилган 28 бренддан тўрттасида ушбу маълумот нотўғрилиги аниқланди. Яна бир салбий таъсир – саратон касаллиги. Формальдегид буғи билан кўп миқдорда нафас олиш мазкур хасталик ривожланиш хавфини оширади. Айни огоҳлантириш саноат ишчилари, бальзамчилар ва камдан-кам ҳолда маникюр усталари учун. Дерматолог фикрига кўра, желга асосланган маҳсулот, одатда хавфсиз, аммо қўллаш усули бўйича саволлар мавжуд. Биринчидан, бундай маникюр ультра бинафша нурланиш таъсирида қаттиқлашади ва тери саратони хавфини оширади. Бинобарин, ҳали айни муаммо тўлиқ ўрганилмагани ҳам таъкидланмоқда. Иккинчидан, ацетонга солиб ёки намлаш орқали олиб ташлашга уриниш таркибини сезиларли даражада заифлаштиради ва тирноқни ингичка қилади. Энг асосийси, желда баъзан “метил метакрилат” деб аталадиган кимёвий модда урайди.

Саудияда сувда ҳаракатланадиган электр такси пайдо бўлади

Neom в Саудовской Аравии запустит флот электрических водных такси - Чудо  техники

Саудия Арабистонида қурилаётган Неом шаҳри меъморлари ғаройиб ғоя билан инсонларни лол қолдиришда давом этмоқда. Улар сайёҳлар ва аҳоли учун сув транспорти концепцияси – “Candela P-12” экологик тоза такси тақдим этди. Ўтган йил бир компания келажакда янги шаҳар  аҳолисини ташиш учун 8 та йўловчи гидрофоил паркига буюртма берган. Бундай таксилар кузда Стокгольмда жамоат транспорти сифатида синовдан ўтиши керак.

“Candela P-12” конфигурациясига қараб 30 тагача йўловчини олиб, компьютер томонидан бошқариладиган гидрофоилда сув юзасига кўтарилади. Кема сониясига 100 марта мувозанатлашади. Ҳатто, шамол ва тўлқинда ҳам барқарорликни сақлайди.

Интернет материаллари асосида

С.Раҳимов тайёрлади. ЎзА