Россия Федерацияси Камчатка минтақасида 6,1 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда РФ Фанлар академияси Геофизика хизмати Камчатка бўлими маълум қилган.
– Ер қимирлаши ҳодисаси маркази Петропавлов-Камчатдан 120 км масофада, 39 км чуқурликда қайд этилган, – дейилган хабарда.
Россия матбуоти Элизов тумани ва Вилючин шаҳри аҳолиси тўрт баллгача силкиниш ҳис қилганини ёзди.