Бу ҳақда Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтаётган очиқ мулоқотда таъкидланди.
Жорий йил стартапларга илк бор 134 миллион доллар инвестиция кириб келди. Бу соҳада фаолиятини нолдан бошлаб, айланмасини 10 миллион доллардан оширган 50 дан зиёд маҳаллий компания пайдо бўлди.
Шу боис, стартапларни “оёққа турғазиш” учун венчур жамғармалар фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг учун IT парк ҳам 10 миллион долларлик жамғарма ташкил қилади.
Шунингдек, стартап хориждан олиб келган ҳар 1 доллар инвестициясига давлат ҳам 1 доллар ресурс беради. Стартап ишланмаларини патентлаш ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш каби харажатларни давлат қоплаб беради.
Умуман, бу соҳага 50 миллион доллар йўналтирилади.
ЎзА