Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатимизнинг 10 нафар чарм қўлқоп усталари ушбу рейтингдан жой олди.

Жумладан, биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг.) тоифасида рингга кўтарилаётган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 4-ўриндан жой олди. Биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг.) жанг қилаётган Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолган бўлса, ушбу вазндаги яна бир боксчимиз Миразизбек Мирзаҳалилов 28-ўринни банд этди.

Супер оғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов янгиланган рейтингда иккинчи поғонага кўтарилиб, 6-ўринда эътироф этилди. Супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг.) Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 13-ўринга жойлашди. Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,9 кг.) Исроил Мадримов учинчи ўринда қайд этилди.

Ярим ўрта вазндаги (66,6 кг.) жангларда муваффақиятли иштирок этаётган Шаҳрам Ғиёсов еттинчи, Жаҳонгир Расулов эса ўттизинчи ўринни эгаллади. Ярим енгил вазнда (57,1 кг.) Отабек Холматов 18-ўринини янада мустаҳкамлаб олди. Енгил вазн (50,82 кг.) тоифасида Олимжон Назаров 35-поғонадан ўрин олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА