Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш давом этмоқда.
Эртага республикамизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин энг кўзга кўринган тадбиркор ва инвесторлар Қорақалпоғистонда тўпланади.
Бундан ташқари, хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз келиб, Қорақалпоғистон шароити билан танишади. Ҳудудий студияларда мингдан ортиқ бизнес вакиллари иштирок этади.
Ушбу тадбиркорлар билан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга бошқа ҳудудлардан келган тадбиркорлар билан ишлаб, ҳар бир туман кесимида “Қорақалпоғистонда бизнес қилинг” дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Бу дастур Қорақалпоғистонда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматларни ривожлантириш учун янги нафас, камида 10 миллиард долларлик инвестиция ва 500 минг иш ўрни учун катта замин бўлади.
ЎзА