Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш давом этмоқда.

Қорақалпоғистон туманлари ҳокимлари ва иқтисодий комплекс йил якунигача 121 минг аҳолини банд қилиши муҳимлиги таъкидланди.

Бунинг учун тадбиркорларнинг кредит ва айланма маблағ билан боғлиқ масаласини тез-тез ҳал қилиш, маҳаллалар ихтисослашувидан келиб чиқиб, 9 мингта микро ва кичик лойиҳани ишга тушириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга 636 миллиард сўм йўналтириш вазифалари белгиланди.

Шуларни ҳисобига йил якунигача Қорақалпоғистонда камбағаллик даражаси ҳозирги 13,6 фоиздан 8,5 фоизга тушиши ҳисоб-китоб қилинган.

ЎзА