Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш давом этмоқда.

Нукус шаҳрида 1 миллион доллар, қолган туманларда 300 минг доллар инвестиция киритиш шарти билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкалари тўғридан-тўғри берилаяпти.

Кичик инвестицияларга ҳам ер тўғридан-тўғри берилса, инвесторлар Нукус шаҳри, туман марказлари ва йўл бўйларида камида 2 минг аҳолини иш билан таъминламоқчи.

Давлатимиз раҳбари бундай кичик ва ўрта лойиҳаларга ерни тўғридан-тўғри ажратиш таклифини маъқуллади.

Умуман, Қорақалпоғистонда амалга оширса бўладиган яна 9,5 миллиард долларлик 120 та истиқболли лойиҳалар тайёрланган.

Сентябрь ойида Қорақалпоғистонда йирик Инвестиция форумини ўтказиш режа қилинган. Масъулларга форумга пухта тайёргарлик кўриш топшириғи берилди.

ЎзА