Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчихонаси вакиллари Ад-Доҳилия губернаторлигида маъмурият раҳбари шайх Ҳилол бин Саид бин Ҳамдан Ал-Ҳажарий билан учрашди.

Мулоқот давомида ҳамкорликни ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги ўзаро ташрифлар самарадорлиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.