Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Венгриянинг «4iG» компанияси раиси Жасзаи Геллерт билан онлайн учрашув ўтказди.

Компания раиси учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистоннинг Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида эришган ажойиб натижаси билан табриклади.

Ўз навбатида, вазир давлатимиз раҳбари томонидан Олимпиада ўйинларида кучли 15 таликка кириш мақсади қўйилгани ва бу ютуқлар шунинг самараси эканини қўшимча қилди.

Шундан сўнг компания вакиллари томонидан тақдимот ўтказилиб, олиб бораётган ишлари, келгусидаги режалар ҳақида маълумотлар берилди. Ўзаро ҳамкорлик қилиш учун потенциал имкониятлар етарли даражада экани қайд этилди.

Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига инвестиция ва ҳамкорлик масалалари ҳамда унинг IT ва рақамлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, IT Парк резиденти бўлиш, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳамда компания филиалини юртимизда ташкил этиш бўйича таклифлар берилди.

Н.Раҳмонова, ЎзА