Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Ойбек Аъзамжонович Баракабаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
ЎзА