Париждаги «Стад де Франс» стадионида XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Театрлаштирилган бу маросим «Рекордлар» номи остида ўтказилди. Унда дунё давлатларининг спорт жамоалари ўз байроқлари билан майдонда саф тортди. Тадбирни стадионда бевосита 70 минг нафар томошабин кузатиб борди.
«Париж-2024» ёпилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси байроқдори вазифасини таэквондо WТ бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов бажарди.
Т. Рўзиев, ЎзА