“Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларининг таэквондо WT бўйича вазни 68 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов ва Зайид Карим (Иордания) ўзаро рақобатлашди.

Кескин ва муросасиз баҳслар остида ўтган мазкур тўқнашувда таэквондочимиз зафар қучди.

Бу натижа эса Улуғбек Рашитовга XXXIII Олимпия ўйинларининг олтин медалини келтирди.

Шунингдек, у мамлакатимиз таэквондо WT тарихида илк маротаба икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби бўлган спортчига айланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг жамғармасидаги медаллар сони 2 та олтин ва 2 бронзага етди.

Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА