Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ва БААнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига (“Green University”) ташриф буюрди.

Университет кампусида ICBA Бош директори Тарифа Алзааби, ICBA Операцион ва ривожланиш бўлими раҳбари Чарбел Тарраф ва БАА элчихонасининг Муваққат ишлар вакили Муҳаммад Алдахери кутиб олинди.

Меҳмонлар учун кампус бўйлаб экскурсия уюштирилди ва “Green University”нинг илғор имкониятлари, лабораториялар ва давом этаётган тадқиқотлар намойиш этилди.

Ташриф давомида “Green University” ва ICBA ўртасида ўзаро англашув меморандуми  имзоланди. Ушбу муҳим келишув қишлоқ хўжалиги илм-фанини ва барқарор амалиётни ривожлантириш бўйича мустаҳкам ҳамкорликка асос солади.

Қайд этилишича, шартнома “Green University” учун бурилиш нуқтаси бўлиб, унинг қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит фанларида инновацияларни илгари суриш мақсадига тўлиқ мос келади.

Ресурслар ва тажрибани ICBA имкониятлари билан бирлаштириш озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ глобал муаммоларни ҳал қилишда сезиларли ютуқларга эришиш имконини беради.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА