Мамлакатимизнинг ёш каратэчилари Токиода бўлиб ўтган 3-очиқ жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларида 2-ўринни эгаллади.

Август ойининг илк кунларида Япония пойтахти Toкио шаҳрида зирҳли каратэ бўйича ўтказилган 3-очиқ жаҳон чемпионатида Тошкент шаҳар каратэ-до федерацияси бош инструктори Рустам Бекмуратов ва мураббий Босит Бекмуратов бошчилигидаги 41 нафар спортчи эътиборли натижаларга эришди.

15 та мамлакатдан минг нафардан ортиқ спортчи иштирок этган баҳслар якунида терма жамоамизнинг иқтидорли каратэчиларидан Aртур Кан, Мария Чайкина, Диёрбек Рисқиддинов, Миржамол Мирзааҳмедов, Рустам Бекмуратов каби спортчи-ёшлар совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Т.Рўзиев, ЎзА