Франция мезбонлигида давом этаётган навбатдаги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича 71 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/2 финал босқичи доирасида АҚШ вакили Омари Жонс билан жанг қилди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда чарм қўлқоп устамиз очколар ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга чиқди.
Шу тариқа, чарм қўлқоп устамиз, «Париж-2024» Олимпия ўйинларининг олтин медали учун ўтадиган учрашувда мексикалик Марко Верде ва Буюк Британия шарафини ҳимоя қилаётган Льюис Ричардсон учрашуви ғолиби билан рақобатлашади. Ушбу жанг 9 август куни бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА